Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия президенти етти йил деганда биринчи марта Ҳиндистонга келди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған расмий ташриф билан Нью-Деҳлига етиб келди. Бу ҳақида "Анадолу" агентлигида хабар берилди.
Турк давлат раҳбарини етказган TUR хусусий самолёти маҳаллий вақт билан соат 16:55 да Ҳиндистон пойтахтига қўнди.
«Палам» ҳарбий базасида Эрдўғанни Ҳиндистон ёшлар ва спорт вазири Вижай Гоел, Ҳиндистоннинг Анқарадаги элчиси Рахул Кулшрешс ва Туркиянинг Нью-Деҳлидаги элчиси Шокир Ўзан Торунлар кутиб олди.
Ташриф давомида Туркия президентига турмуш ўртоғи Амина Эрдўған, Туркия ҲК бош штаби раҳбари генерал Хулуси Акар, ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекжи, энергетика ва табиий ресурслар вазири Барот Олбайроқ, маданият ва туризм вазири Наби Авжи ҳамда транспорт, кемасозлик ва коммуникациялар вазири Аҳмад Арслон ҳамроҳлик қилмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025