Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳасанбой Дўсматов шри-ланкалик рақибини мағлуб этди
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида 29-Осиё чемпионатининг иккинчи кунги жангларининг иккинчи босқичи бошланди. Уни Рио-2016 ғолиби Ҳасанбой Дўсматов (49 кг) шри-ланкалик Паллеҳа Циванкани синовдан ўтказиш билан бошлаб берди.
Қизғин ва Ҳасанбой устунлигида кечган баҳсда ҳамюртимиз ғалаба қозонди. Шу билан Осиё чемпионатида барча вазн тоифасида иштирок этаётган миллий терма жамоамизнинг тўртинчи вакили ҳам ўз ҳисобига очко ёзиб қўйди.
Бундан аввал, Жасурбек Латипов (52кг), Муроджон Аҳмадалиев (56кг нокаут билан) ҳамда 64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров рақибларини мағлуб этишган эди.
Бугун яна икки боксчимиз, 75 кгли Исроил Мадримов фаластинлик Абу Дабат Қосимга қарши, 91 кггача вазн тоифасида иштирок этаётган Санжар Турсунов жанубий кореялик Ким Хёнгкюга қарши рингга кўтарилишади.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
22:03 / 20.04.2025
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025