Жамият | 17:54 / 02.05.2017
10014
2 дақиқада ўқилади

Хитойда куёв ўз тўйига 200 нафар сохта "қариндоши"ни етаклаб келди

Фото: SHAANXI TV

Хитойда ўз тўйида икки юз кишини унинг қариндошлари деб таништириш мақсадида ёллаган куёв қўлга олинди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Келин қариндошлари ёлғонни осонгина фош қилишган, сабаби кўпчилик меҳмонлар куёвни қаердан танишларини тушунтира олишмаган. Бундан ташқари, маросимга унинг ота-онаси келмагани ҳам шубҳани кучайтирди.

Кейинчалик маълум бўлишича, куёв меҳмонлари пулга ёлланган экан. У тўйда иштирок этиш учун ҳар бир инсонга 80 юандан тўлаб берган. Баъзилар такси ҳайдовчилари эканликларини тан олишган бўлишса, бошқалар талаба бўлган.

Ёлғон нима учун керак бўлгани тушунарсизлигича қолмоқда. Келиннинг айтишича, уч йиллик муносабатлар вақтида куёв қандайдир ёлғон ишлатганини бирон марта ҳам пайқамаган. 

Хитой ОАВ томонидан билдирилган тахминларга кўра, куёв келиннинг ота-онаси уни камбағаллардан эканини айтишганидан сўнг, сохта қариндошларни ёллашга қарор қилган. У ҳақиқий қариндошлари ва дўстларини шу тариқа шармандаликдан сақлаб қолмоқчи бўлган.

Мавзуга оид