Ўзбекистон | 15:05 / 02.05.2017
50676
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазири милиция ҳақидаги сценарийлар борасида: “Буни чиқариб...”

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ички ишлар вазирлиги адабиёт ва кино вакилларига очиқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Тошкент шаҳрида Халқаро пресс-клуб томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Яхши таклиф бўлса, ҳақиқатдан ҳам қонунга асосланган, иш фаолиятини ёритишида кўчадаги каби чапаниларча иш ҳал қилиб кетиш эмас, балки айнан қонунга асосланган ҳолда ИИВ фаолиятини ёритиш бўлса, биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, - деди Азизов.

Шунингдек, вазирнинг таъкидлашича, шу соҳага оид кўп сценарийлар юзаки ҳолда, қонун, ҳуқуқ асосларини билмаган ҳолда ёзилади.

“Буни чиқариб шарманда бўлгандан кўра, бўлмаган маъқул деймиз”, - дея айтиб ўтди ИИВ раҳбари.

Бироқ, унинг айтишича, ҳозирги кундаги ўзбек миллий сериалларида йўл-ҳаракати хавфсизлиги ходими, профилактика инспектори фаолияти, паспорт столи билан боғлиқ ишни ёритиш мумкин. 

“Буларнинг ҳаммаси сценарий муаллифларига боғлиқ”, - деб хулоса қилди Азизов.

 

 

Мавзуга оид