Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Светофорлар автоматик равишда бошқарилади
Тез орада Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда светофорларни автоматик равишда бошқариш тизими ишга туширилади. Бу ҳақда Республика ИИВ ЙХХББ полковниги Х.Сайдалиев Халқаро пресс-клуб ташкил этган брифинг чоғида маълум қилди.
Шу пайтгача камералар қизил чироқ ва тезликни қайд этаётганди. Эндиликда светофорлар машиналар оқимига қараб, маълум бир йўналишда кўпроқ рухсат бера бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 мартидан пойтахтнинг 115 чорраҳасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи видеокамералар тизими ишга тушди.
Қайд этиш керакки, Тошкентда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд қилиш видеотизимининг ишга тушиши пойтахтнинг марказий қисмида тиқилинчлар юзага келишига сабаб бўлганди.
Ҳайдовчилар шаҳар ичида ўртача тезликни пасайтиришди, светофорнинг сариқ ва қизил чироқларида тўхтайдиган бўлишди, бу албатта ҳаракатланиш тезлигини сусайтирди.
Мавзуга оид
12:19 / 25.11.2024
«Барча ижро органларини Янги Тошкентга кўчирамиз» — Шавкат Мирзиёев
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
16:57 / 17.09.2024
Тошкент метросида поезднинг носоз ҳолати сабаб мега тирбандлик юзага келди
10:00 / 02.06.2024