Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook видеохабарларни мониторинг қилиш учун 3 минг ишчи ёллайди
Facebook ижтимоий тармоғи ўз жонига қасд қилиш ва қотилликлар видеолари жойлаштирилиши билан боғлиқ бир нечта можароли воқеалардан кейин фойдаланувчилар контентини кўздан кечириш учун 3 минг нафар янги ишчини ишга олишни режалаштирмоқда.
Компаниянинг бош ижрочи директори ва ҳамтаъсисчиси Марк Цукербергнинг айтишича, янги ишчилар Facebook бешафқат видеолар борасидаги ҳар ҳафта оладиган миллионлаб шикоятларни таҳлил қилишади.
Компанияда ҳозирда 4,5 минг киши ишлайди.
"Агар биз хавфсиз жамият қуришни истасак, унда тезроқ муносабат билдиришимиз керак", деб айтди Цукерберг.
Цукербергнинг бу баёноти Кливленддаги қотиллик видеоси билан боғлиқ воқеадан бир неча ҳафта ўтгандан кейин пайдо бўлди. Ушбу видео ўчириб ташланишидан аввал ижтимоий тармоқда бир неча соат давомида турган.
Бундан кўп ўтмай таиландлик эркак ўз саҳифасида қизининг ўлдирилиши видеосини жойлаштирганди.
Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024