Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик боксчи Жошуани жангга чорлади
Америкалик боксчи, ўта оғир вазн тоифасида Жаҳон бокс кенгаши (WBC) таснифи бўйича жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер англиялик Энтони Жошуа билан куч синашиб кўриш ниятида эканини маълум қилди. Америкалик боксчи сўзларини TMZ портали келтирган.
«Жошуа — менга арзийдиган рақиб. Менинг қоним қайнаяпти. Биз ютуққа белбоғларимизни қўямиз. Кўрамиз, жангдан сўнг тўзонлар тарқагач, ким тоза чиқар экан? Мен мақсадимга эриша олишимга кафолат бераман, чунки биринчи марта бунга дуч келаётганим йўқ!» — деган Уайлдер.
Энтони Жошуа 29 апрель куни Лондонда бўлиб ўтган катта бокс кечасида украиналик Владимир Кличкони 11-раундда нокаутга учратиб, WBA, IBF ва IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди.
27 ёшли британиялик боксчи ҳисобида 19та жангдан 19та ғалаба (19 нокаут) бор. 31 ёшли америкалик 38 марта рингга кўтарилган шунча марта ғалабага (37 нокаут) эришган ва бирор марта мағлубиятга учрамаган.
Мавзуга оид
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
21:18 / 18.03.2022
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 10-ғалабасига эришди
23:22 / 17.12.2021
Тошкентдаги профессионал бокс кечасида Ўзбекистоннинг 7 вакили ҳам ғалаба қозонди — Мадримов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди
09:57 / 10.10.2021