Жамият | 20:16 / 06.05.2017
35199
3 дақиқада ўқилади

Тошкент марказида янги овқатланиш мажмуаси - AZURA PARK очилди

5 май куни Тошкентнинг қоқ марказида янги овқатланиш мажмуаси – “AZURA PARK” ўз ишини бошлади. Мазкур кафенинг тантанали очилиш маросимида барча меҳмонларга ўзбек миллий таомларининг “қироли” бўлмиш палов оши тарқатилди. 

Шунингдек, 20дан ортиқ оркестр миллий чолғу ансамбли ижросида дурдона асарлар янгради. 

Кафега ташриф буюрган меҳмонлар ўртасида эса қизиқарли танлов ўтказилди. Шартга кўра, меҳмонлар орасида энг чиройли рақсга тушган қизларнинг уч нафари танлаб олинди. 

Ғолибларга эса кафе маъмурияти томонидан бепул тушлик қилиш имкони берилди. 

Бу маскан бежизга AZURA PARK деб номланмайди. Сабаби, сиз кафеда ўзингиз истаган менюни, ширинликларни топиб, вақтингизни чоғ ўтказишингиз учун барча шароитлар муҳайё. 

Кафенинг яна бир афзал жиҳати – очиқ ҳаво қўйнида тамадди қилишни хуш кўрувчилар учун фавворалар ёнида ташқи ошхона ҳам мавжуд. 

Нега айнан AZURA PARK? Унинг бошқалардан ажралиб турувчи 5 жиҳатини санаб ўтамиз: 

1. Бу ерда сиз нонушта, тушлик ва кечки овқат учун кўнглингиз тусаган барча таом ва егуликларни топа оласиз. Айниқса, мазали туркча кабоблар бош ошпаз томонидан кўз олдингизда тайёрланади.

2. Фарзандлари билан ташриф буюрган оилаларга махсус болалар майдончаси ҳам ташкил қилинган. У ерда болаларнинг барча севимли ўйинлари - қувноқ арғимчоқлар, ўйин майдончалари, кемали ҳовуз, мини-машиналар ва бошқа кўнгилочар ўйинларни топиш мумкин.

3. АZURA PARK нафақат ўзининг миллий, уйғур ва турк таомлари, балки, мазали пицца, музқаймоқ, Ice Rolls (ўрамли музқаймоқ), десертлар, яхна шарбатлар ва ичимликлар билан ҳам келганларни хушнуд этади. 

4. Шунингдек, кафе ҳовлисига катта экранли ТВ ўрнатилган. Ёз ойида очиқ осмон остида дўстлар билан мириқиб футбол томоша қилиш имкони мавжуд.

5. Энг асосийси, овқатланиш мажмуаси Тошкентнинг маркази, Олой бозорининг кириш қисмида жойлашган. Бу эса юртимизга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар учун ҳам жуда қулай.

Кафеда Туркиядан келган маҳоратли ошпаз – Эраль томонидан асл туркча таомлар тайёрланади. 40 йилдан буён ошпазлик билан шуғулланиб келаётган Эраль оға сизларга энг мазали кабобларни кўз олдингизда пишириб беради. 

Шунингдек, кафеда етказиб бериш хизмати ҳам бор. Сиз пойтахтнинг исталган манзилидан Бринго орқали буюртма беришингиз мумкин. 

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси
Мўлжал: Олой бозорининг бош кириш қисми
Телефон: +998951935522
Инстаграм: www.instagram.com/azura_park
Facebook: www.facebook.com/azura.park.1

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид