Спорт | 15:50 / 07.05.2017
33885
2 дақиқада ўқилади

Андижон бокс мактаби вакиллари 2 соатда 3та олтин медаль келтирди (Видео)

Фото: Kun.uz

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионати 7 май кунига белгиланган финал баҳслари кундузги дастури якунланди. Унда 64 кг вазн тоифасида муваффақиятли иштирок этиб келаётган ўзбекистонлик ёш иқтидорли боксчи Иқболжон Холдоров ва мўғулистонлик Чинзориг Баатарсух билан куч синашди. 

Ҳакамлар қарорига кўра, Иқболжон Холдоров ғалаба қозонди.

Қайд этиш керакки, бу Андижон бокс мактаби вакиллари 2 соатда 3та олтин медаль келтириши бўлди. 

-49 кг вазн тоифасида Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳал қилувчи жангни мўғулистонлик Ган Эрдене Ганхуянгга қарши ўтказиб ғалаба қозонган, яна бир андижонлик боксчи 52 кг вазн тоифаси вакили Жасур Латипов муваффақиятли юришни давом эттирди ва жанубий кореялик рақибини таслим қилганди.

Маълумот учун, финал жангларида рингга чиққан 7 боксчининг барчаси олтин медалга сазовор бўлди. Олдинда ўзбекистонликлар учун яна 2та финал жанги бор.

-69 кг вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик Аблайхон Жусуповга қарши рингга кўтарилади (18:30), +91 кг вазн тоифасида эса Баҳодир Жалолов бошқа бир қозоғистонлик Камишбек Конкабаев билан муштлашади.

Мавзуга оид