Жаҳон | 00:02 / 09.05.2017
7035
2 дақиқада ўқилади

Билл Клинтон АҚШ президенти ҳақида триллер жанридаги китоб ёзмоқда

Фото: RIA

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ёзувчи Жеймс Паттерсон билан ҳаммуаллифликда ўзининг биринчи романини ёзмоқда. Унда бош қаҳрамон АҚШ президенти бўлади, деб хабар бермоқда Hollywood Reporter нашри.

Романнинг чоп этилиши билан шуғулланаётган Alfred A. Knopf ва Hachette нашриётларининг берган қўшма баёнотида айтилишича, роман ўзидан "фитналар қоришмаси, хавотирли кутиш ва ҳокимиятнинг энг юқори эшелонларида дунё миқёсидаги саҳна ортидаги драма"ни намоён қилади. Таъкидланишича, роман сюжети тўлиқ муаллифлар томондан ўйлаб топилган.

"Амалдаги президент ҳақидаги китоб устидаги иш, мен бу иш ҳақида билишим, Оқ уйдаги ҳаёт, Вашингтон қандай ишлаши ҳақидаги ҳикоя менга катта завқ бермоқда", деб айтилган Клинтон баёнотида.

Детектив ва триллер жанрларидаги асарлари билан танилган ёзувчи Паттерсон Клинтон билан биргаликдаги ишга "Мен ҳикоя қилувчиман, вазиятнинг президент Клинтон томондан тушунилиши бизга ҳақиқатан ҳам қизиқарли воқеани сўзлаб беришга ижозат беради", деб изоҳ берган. 

Роман "Президент йўқолиб қолди" (The President is missing) деб номланади ва уни 2018 йил июнида чоп этиш режалаштирилган.

Мавзуга оид