Йилдирим: Туркия Курдистон ишчи партиясининг қўллаб-қувватланишига тоқат қилиб турмайди
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим АҚШ президенти Дональд Трампнинг Пентагон томондан асосан Курдистон ишчи партияси жангариларининг Суриядаги қаноти бўлган Сурия халқ мудофааси (YPG) жангариларидан ташкил топган Сурия демократик кучларига қурол-аслаҳа етказиб берилиши ҳақидаги қарорини қоралади.
"Туркия Курдистон ишчи партиясининг қўллаб-қувватланиши бўйича бирорта бевосита ёки билвосита ташаббусга тоқат қилмайди. АҚШ ва Туркия НАТО бўйича икки муҳим иттифоқдош. Шунинг учун Анқара АҚШ бундай кескин чораларга бормайди ҳамда стратегик ҳамкор ва террорчилар ўртасидаги танлов олдида қолмайди, деб умид қилади", деб айтди Йилдирим.
"Ўйлайманки, АҚШ раҳбариятида Анқаранинг Курдистон ишчи партияси террорчилик ташкилотига тегишли масалаларга қалтис муносабатдалигини ҳисобга олишига имкон бор. Агар Анқаранинг позицияси инобатга олинмайдиган бошқа қадамлар қабул қилинса, уларнинг салбий оқибатлари нафақат Туркияга, балки АҚШга ҳам таъсир қилади", деб огоҳлантирди Туркия бош вазири.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024