Дубайда Bugatti’нинг энг катта шоу-руми очилди
Bugatti автомобилсозлик компанияси Дубайда ўзининг энг катта шоу-румини очди. Al Habtoor Motors деб номланган бу дилерлик маркази шаҳарнинг марказида жойлашган, унинг умумий майдони 240 квадрат метрдан кўпроқни ташкил қилади.
Шоу-рум Дубайнинг энг асосий ва энг узун кўчаси – шайҳ Зайд шоссесида очилди. Суратлардан кўринишича, унинг моделлар намойиш қилинадиган қисми фақатгина битта автомобилга мўлжалланган. Шо-румга кириш Bugatti радиаторининг панжараси услубида безалган.
Хонада катта диван, Bugatti асосчиси Этторе Бугаттининг укаси Рембрандт Бугатти яратган машҳур ҳайкалча – рақс тушаётган филча ва марканинг турли даврларга тегишли автомобиллари моделчалари жойлаштирилган. Бундан ташқари, шоу-румда "Широн"нинг моделчаси ҳам мавжуд.
2017 йил бошларида Bugatti ишлаб чиқариши режалаштирилган 500 та Chiron’дан ярмини сотиб бўлгани маълум қилинганди. Бунинг учун бир йил талаб қилинган. Компания 2017 йилда бу моделдан 70 дона ишлаб чиқармоқчи.
Ушбу гиперкар 1500 от кучига эга W16 двигатели, 7 поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Машина жойидан 100 км/соат тезликка 2,5 сонияда, 200 км/соат тезликка 6,5 сонияда, 300 км/соат тезликка эса 13,6 сонияда эриша олади. Машинанинг максимал тезлиги соатига 420 км ни ташкил қилади.
Мавзуга оид
01:49 / 26.11.2024
Дубайда исроиллик руҳоний ўлдирилди. Асосий гумондор – ўзбеклар
13:42 / 23.11.2024
Дубайда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
22:09 / 21.11.2024
Дубайда дунёдаги энг катта олтин ёмби намойиш этилди
19:25 / 28.10.2024