Лиссабон аэропортида авиаколлапс юзага келди
Ер ости ёқилғи таъминоти тизимидаги носозлик сабаб ўнлаб рейс йўловчилари тунни Лиссабон аэропортида ўтказишга мажбур бўлишди. Уларнинг аксарияти юк ленталарида, полда ухлаган - сайёҳлардан бирининг сўзларига кўра, Португалия полицияси ва аэропорт ходимлари "уларга ҳайвонлардек муносабатда бўлган".
Лиссабондан Лондонга йўл олган йўловчилар ҳам носозлик асоратларига йўлиқишди - улар белгиланган жойга вақтида парвоз қилмаслик натижасида бир неча соатни самолётда ўтказишига тўғри келди.
Airhelp рейсларининг кечикиши ва бекор қилиниши туфайли компенсация ундириш сервисининг юридик масалалар бўйича директори Кристиан Нельсон бундай ҳолатларда йўловчилар компенсация талаб қилиши ва зарурат туғилган тақдирда, озиқ-овқат ва меҳмонхонада тунаш ҳуқуқини талаб қилиши кераклигини таъкидлади.
Авиайўловчилар ижтимоий тармоқларда мазкур воқеага оид таассуротлари билан ўртоқлашишди.
Мавзуга оид
21:37 / 12.11.2024
Португалияда Алексей Навалний мемориали очилди. У Россия элчихонаси яқинида жойлашган
14:57 / 16.08.2023
Дубай гибрид иш режимини маъқул кўрувчилар учун энг яхши шаҳарга айланди, Лиссабон 5-ўринга тушиб кетди
16:08 / 27.04.2022
Лиссабон масофадан ишлайдиганлар учун энг яхши шаҳар деб топилди
23:10 / 15.12.2021