Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда Алексей Навалний мемориали очилди. У Россия элчихонаси яқинида жойлашган
Мемориал Португалияда истиқомат қилувчи, Владимир Путин ва Украина урушига қарши бўлган россияликлар ҳаракати томонидан ўрнатилди.
Лиссабонда россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний номига атаб мемориал ўрнатилди. Учта тилда «Таслим бўлманг» сўзлари ёзилган ёдгорлик Россиянинг Португалиядаги элчихонасидан 100 метр узоқликдан жой олди, деб хабар беради The Insider.
Мемориал Португалияда истиқомат қилувчи, Владимир Путин ва Украина урушига қарши бўлган россияликлар ҳаракати — Португалиядаги озод россияликлар ассоциацияси томонидан ўрнатилди.
Очилиш маросимида Навалнийнинг беваси Юлия ва сиёсатчи Леонид Волков иштирок этди. «Буни амалга оширишга муваффақ бўлган ташаббускор гуруҳга ва барчасига рухсат берган Лиссабон муниципал ҳокимиятига катта раҳмат. Энг муҳими, Алексейни ёдидан чиқармаган ва унинг хотирасини абадийлаштиришни истаётган бутун дунёдаги ажойиб инсонларга раҳмат», — дейди Юлия Навалная.
Алексей Навалнийга атаб ўрнатилган ёдгорликлар у 2024 йилнинг февралида Ямало-Ненецк автоном округи Жазони ижро этиш федерал бошқармасида вафот этганидан кейин пайдо бўлишни бошлади. Унинг шериклари Навалний шахсан Владимир Путиннинг буйруғи билан ўлдирилганини таъкидлаб келмоқда.
Август ойида мултипликатор Павел Мунтян Кипрдаги Пафос қирғоғи яқинига Навалнийнинг тасвири туширилган бронза лавҳани ўрнатган эди. Кўп ўтмай уни синдириб ташлашди, аммо Мунтян октябр охирларида мемориални қайта тиклади. Шунингдек, Ню-Йорк Марказий боғида ҳам Навалний хотираси учун ўриндиқ пайдо бўлган.
Мавзуга оид
12:15 / 17.03.2025
Миланда Алексей Навалнийга ёдгорлик ўрнатилди
09:12 / 17.02.2025
Юлия Навалная эри номидаги сиёсий мукофот ҳақида эълон қилди
08:20 / 17.02.2025
Der Spiegel: Бербок ярим йил Навалнийнинг алмашинувини блоклаган
22:25 / 16.02.2025