Ўзбекистон | 10:23 / 11.05.2017
27614
1 дақиқада ўқилади
Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими ўзгарди
Жиззах вилояти Зафаробод туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Муқаддам вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Ўткир Жавбўриев Зафаробод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Сессияда вилоят ҳокими Улуғбек Узаков сўзга чиқиб, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар туманда етарлича самара бермаётгани, ёшлар билан ишлаш, бандликни таъминлаш, томорқа хўжалигини ривожлантириш талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.
Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида Исроилов Алишер Худжамович фаолият юритиб келаётган эди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024