Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbek Tigers vs Cuba Domadores. Сўнгги жуфтликда Куба вакили ғалаба қозонди
Самарқанд шаҳрининг «Мўъжиза» амфитеатрида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг чорак финал баҳслари илк жанглари якунига етди. Унда Uzbek Tigers ва Cuba Domadores боксчилари ўзаро куч синашди.
Рингга сўнгги бўлиб 91 кггача боксчилар чиқиб келишди. Ўзбекистонлик ёш ва иқтидорли боксчи Санжар Турсунов ва кубалик Эрисланди Савон ўзаро куч синашди.
Ҳакамлар қарорига кўра, Санжар Турсунов ўзидан анча тажрибали бўлган Эрисланди Савонга имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, Эрисланди Савон машҳур кубалик боксчи Феликс Савоннинг жияни ҳисобланади. Ўз вақтида Руслан Чагаев Феликс Савонни мағлуб этган.
Мавзуга оид
17:04 / 17.02.2025
Санжар Турсунов 38 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади
19:14 / 24.07.2021
Токио-2020 кундалиги: Биринчи кунда ўзбекистонлик спортчиларнинг барчаси муваффақиятсизликка учради
18:55 / 17.09.2019
Санжар Турсунов ҳиндистонлик боксчига ютқазди
10:19 / 17.09.2019