Спорт | 14:51 / 13.05.2017
10125
1 дақиқада ўқилади

Видео: Швейцарияда футболчи акробатик усулда ўз дарвозасини ишғол қилди

Швейцариянинг "Пулли" жамоаси ҳимоячиси Адриен Гульфо йиқилиб тушаётган вақтда тўпни дарвозадан узоқлаштириш мақсадида ўзидан ошириб тепишга уринди. Бироқ тўп ўз дарвозасидан жой олди, деб ёзмоқда Guardian Football нашри.

Воқеа "Ренен" жамоаси билан ўтказилган ўйинда юз берган. Шу билан бирга, жамоа ўйинни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлган. "Пулли" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид