Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда Ўзбекистонда 450та 4G мобил база станцияси барпо этилади
Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 21.4 млн нафарга етди. Бу эса ушбу соҳада бажарилиши лозим бўлган ишларга эҳтиёжни оширмоқда. Ўзбекистон ҳудудларини мобил алоқа сигналлари билан қамраб олиш мақсадида амалий чоралар кўриш давом этмоқда. Шу муносабат билан 2017 йилнинг апрел ҳолатига кўра, 18.3 мингта мобил алоқа база станциялари ўрнатилган бўлиб, йилнинг қолган даври мобайнида бу рақам 20 мингдан ошади. Халқаро Пресс-клубда ОАВ вакиллари билан учрашган Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов шу ҳақда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда асосий эътибор мобил алоқа тармоқларида ҳар қандай форматдаги (овозли, файл ва видео) маълумотларни юқори тезликда алмашиш имконини берувчи 4G стандартини ривожлантиришга қаратилмоқда. Жумладан, жорий йилда Ўзбекистонда фаолият юритувчи мобил операторлар томонидан республика ҳудудлари, туман ва шаҳар марказларида 450 та 4G мобил база станцияларини ўрнатиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025