Жамият | 23:15 / 18.05.2017
43031
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда туннел ичида «Lacetti» автомобили ёниб кетди

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» жамоатчилик гуруҳидаги постлардан бирида, шунингдек, «Telegram» мессенжеридаги турли каналларда хабар берилишича, Ганга кўпригидан тушиб, Тошкент цирки остидан ўтувчи ва Бунёдкор кўчасига олиб чиқувчи ер ости йўлида «Lacetti» автомобили ёниб кетган.

Автомобилнинг ёниши туфайли ер ости йўлида автомобилларнинг улкан тирбандлиги ҳосил бўлган.

Facebook’даги «Водители Ташкента» жамоатчилик гуруҳи аъзоларидан бири «Lacetti 1.8» автомобили ёнганлиги, эгаси тирик эканлигини, ёнғинга сабаб қилиб машина капоти остидаги электр симларида қисқа туташув юз бергани, бу қисқа туташув қўлбола ўрнатилган мусиқий марказ симларидан бўлиш мумкинлиги, чунки машина юкхонасида сабвуфер кўзга ташланиб тургани ҳақида изоҳ қолдирган. 

Жонсарак автомобиль эгаси ёнғинни ўт ўчириш мосламаси билан ўчиришни уддалай олмагач, ҳавони тозаловчи воситани ҳам сепиб кўргани тилга олинади. Ё.Б ўзининг 4 килоли ўт ўчириш мосламасини келтирганида машина яхшигина аланга исканжасида қолгани ва уни ўчиришнинг иложи бўлмаганини таъкидлайди.

Шунингдек, изоҳ эгаси ҳайдовчиларга ўз автомобилида шунчаки «гаикўрсин»га эмас, ишончли ўт ўчириш мосламаси олиб юриш кераклигини таъкидлайди.

Мавзуга оид