Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда супер антиқа томоша ғилдираги очилади
Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги Вэйфан шаҳрида дунёдаги биринчи марказий ўқи бўлмаган томоша ғилдираги очилади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, томоша ғилдираги 36 та кабинадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида 10 киши жойлашиши мумкин. Аттракцион марказий ўқи йўқлигидан ташқари, Байланхэ дарёси устидан ўтувчи кўприкда ўрнатилган. Ҳар бир кабинка телеэкран билан жиҳозланган. Бундан ташқари, томоша ғилдираги симсиз интернет билан таъминланади.
Маълум қилинишича, баландлиги 145 метрни ташкил қилувчи аттракционнинг очилиши июнь бошига белгиланган. Томоша ғилдирагининг бир марта айланиб чиқиши 28 дақиқани олади.





Суратлар манбаси: Xinuhua\Barcroft Images
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025