Жамият | 10:04 / 24.05.2017
27863
11 дақиқада ўқилади

Митти юракларга - катта юраклар

Бўлғуси онанинг юраги остида митти юракча уриб туради. У "Мен шу ердаман, тез орада келаман, она" дея белги бериб туради. Гўдак дунёга келиш ва қуёш тафтига қўл чўзиш учун ўз соатини кутади. Уни кутишади. Уни севишади. Юрак уради - дук-дук-дук...

Бироқ ҳар доим ҳам биз ўйлагандек бўлавермайди. Баъзан бу жараёнда бузилиш қайд этилиб, митти мўъжизанинг дунё юзини кўришига таҳдид пайдо бўлади. Доим эмас, албатта, лекин шундай ҳолатлар учрайди. Баъзан болакайлар дунёга келишади, бироқ кейин ота-оналар уларнинг ҳар бир юрак зарби учун қайғуришади. Шунда оиладаги чорасизлик муҳити ўрнини ёрдам ва мўъжизага бўлган умид эгаллайди.

Гап нима ҳақида бораётганини англагандирсиз - туғма юрак пороги. Бундай боланинг туғилганидан то сўнгги кунигача ота-онаси ва шифокорлар қаттиқ назорат қилишади. Бироқ, афсуски, операция қилдиришга ҳамманинг ҳам қурби етавермайди. Баъзан юрак тизимида узилиш кузатилиб, боладан бир умрга ажралиш ҳолатлари ҳам учраб туради.

"Қандай қилиб? Ўзбекистонда болаларни даволаш бепул-ку, ахир", дейишингиз мумкин. Ҳа, республикадаги болалар тиббиёти бепул. Шифокорлар ҳам болажонларга ёрдамга шай. Аммо операцияга эҳтиёжи бўлган барча болаларга ҳам оксигенераторлар етмайди, уларсиз эса очиқ юракда операция ўтказиш имкони йўқ. Юрак пороги қайд этилган болаларда жарроҳлик амалиётини деформация юзага келмасиданоқ, имкон қадар тезроқ ўтказиш керак бўлади. Шунда бола тезроқ қайта тикланади ва юрак фаолияти нормаллашади - шифокорлар шундай фикрда.

15 нафар болакайнинг омади келди. "Сочная долина" савдо маркаси вакиллари "Ҳаётни биргаликда қутқарамиз!" акцияси доирасида туғилиши биланоқ қўрқинчли ташхис қўйилган бу болаларни операция қилдириш имконини топишди. Бу уларнинг ҳар бири, эртанги кунга ишонч билан қарай олмайдиган ота-оналар учун мўъжиза эди. Уларга нажот қўли чўзилди. Қандай қилиб дейсизми? Шунчаки 2015 йилнинг ноябрь ойи давомида "Сочная долина" шарбатлари сотувидан тушган пул воситаларининг бир қисми Тошкент тиббиёт педиатрия институти хайрия ҳисобига ўтказилди. Акция якунида ушбу марказ шифокорлари, кардиожарроҳлари болаларга ёрдам беришга киришишди. Йиғилган пулларга 15 та махсус аппарат - оксигенераторлар қўлга киритилди ва 2016 йилнинг январь-февраль ойларида ниҳоят, операциялар ўтказилди.

Бугун, бир йил вақт ўтгач, юрак соҳасида жарроҳлик амалиёти ўтказилган болаларнинг барчаси ўзини яхши ҳис қилмоқда. Умид қиламизки, мазкур акция давом этади, чунки Ўзбекистонда бировнинг дардига шерик бўлувчи кишилар талайгина. Айниқса, сершовқин парклар, мактаб парталари ва қувноқ дўстлар давраси ўрнига фақат шифохоналару оқ халатли шифокорлар қуршовидан иборат бўлган болалар ҳақида гап кетганда. Оналар фарзандлари ва уларнинг дардманд юраклари тўғрисида гапирганларида кўз ёшларини тия олишмайди. Ҳали 1 ёшга ҳам тўлмай, юрак хуружини бошидан ўтказган болани кўрганда ким ҳам кўз ёшларини тутиб тура оларди?! Бу "мотор" қарияларда ишдан чиққанида - яқинлари асабийлашишади. Болаларда кузатилганда эса - ота-она азобланади, зеро болалардаги юрак касаллиги табиий ҳисобланмайди. У ҳали шаклланиб улгурмаган психика ва тақдирни "синдиради".

Юраги мажруҳ бола дўстлари билан тенгма-тенг тоғ сайлига чиқа оладими ё севимли спорт тури билан шуғуллана оладими ёхуд тенгсиз тўқнашувда муносиб ҳимоялана оладими? Ҳар дақиқада ўзининг бошқалардек эмаслигини ҳис қилувчи қизчалар-чи? У қачондир она бўлиши, бўлғуси фарзанди учун ишончли қалқон бўла олишини ўйлаб, ҳаётга ишонч ва умид билан қарай олармикан? Бундай болаларнинг кўзларига қаранг - уларда болаларга хос бўлмаган, хавотирга тўла нигоҳни кўрасиз. Бола унга бундай шафқатсиз муносабатда бўлган дунёни англашга уринаётгандек кўринади. Болакай ҳудди "Мен сенга нима ёмонлик қилдимки, мени қабул қилгинг йўқ?" дея сўраётгандек.

"Ҳаётни биргаликда қутқарамиз!" акцияси айнан шу саволга жавоб беради. Унда қатнашаётган кишилар ҳудди болага "Сен бизга кераксан, биз сени ҳимоя қиламиз. Бошқа азоб чекишингга йўл қўймаймиз. Ёрдамга келишга тайёр инсонлар бор" деяётгандек гўё. Мана натижа - 15 ҳаёт! 15 юрак! Онасини қучувчи ва умрбод инсонлардан миннатдор бўлувчи 15 жуфт митти қўллар!

Шифокорлар ҳақида: "Сочная долина" савдо маркаси Тошкент тиббиёт педиатрия институти раҳбариятига "Ҳаётни биргаликда қутқарамиз!" акциясини ўтказишда хайрихоҳлик кўрсатгани учун миннатдорчилик билдиради. Ҳар қандай хайрия акцияси ортида ташкилотчилар ва ҳамкорларнинг катта меҳнати ётади. Тошкент тиббиёт педиатрия институти раҳбарияти мураккаб бюрократик, лекин бундай ҳолларда зарур жараёнларни кечиб ўтишига тўғри келди. Албатта, Болалар кардиожарроҳлиги марказининг барча шифокорларига каттадан катта ташаккур!

Ушбу акциядан шифо топганларнинг яқинлари миннатдорчилик сўзлари ҳамда самимий ва эзгу тилакларини изҳор қилишмоқда. Афсуски, турли сабабларга кўра мухбирнинг қўнғироқларига ҳамма ҳам жавоб бера олмади. Бироқ жавоб берганлар, бугун, операциядан бир йил ўтиб, ўз ҳиссиётларини яшириб ўтиришмади:

Фарғона вилоятидан 12 ёшли Муродов Бобуржоннинг онаси Гулираъно у кунни миннатдорчилик ва бироз қўрқув билан ёдга олади:

- Бу операциядан қандай қўрққанимиз ҳануз ёдимда. Умуман қачондир унинг амалга ошишига ишонмасдик. Шунча йил унинг ҳаёти учун қўрқиб яшадик! Мана операциядан кейин Бобуржон ўзини яхши ҳис қилмоқда. Яқинда шиифокор ҳузурида бўлдик. Унинг айтишича, ҳаммаси ортда қолган. Уйимиздан оғриқ ва қўрқув аришига сабабчи бўлган барча инсонлар бахтли бўлишсин. Уларга катта ташаккур!

Фарғона вилоятидан яна бир бемор - 5 ёшлик Абдувалиев Музаффарбекнинг онаси Мунира бугун ўғлига қараб, кўз ёшларини яшира олмади, фақат бу сафар қувонч ёшларини:

- Бизга кўмак берганларнинг барчаси қайғу нималигини билмасин! Мен ҳалигача ўйлаб қоламан - қандай қилиб омадлилар сафида бўлганимиз ҳақида. Бу каби акциялар бундан кейин ҳам давом этишига тилакдошман. Кечалари бемор фарзанди тепасида ўтириш ва унинг ҳар бир юрак уришига қулоқ тутиш қандай эканини онадан яхши ҳеч ким тушунмайди. Фақат меҳрибон инсонлар бундай мўъжиза - муҳтожларга умид ва ишонч бағишлашга қодир. Раҳмат.

Бухоро вилоятидан 7 ёшли Тангриев Умиджоннинг онаси Халфогул:

- Операция бўлганидан кейин менинг Умиджоним нормал овқатлана бошлади, у ўйнайди, кулади. Унга қараб эса, оила аъзоларимизнинг барчаси бахтиёр. Қанча қўрқув, қанча хавотирли кунларни бошдан кечирдик. Ҳарорати бироз ошса, унинг аҳволи оғирлашарди. Энди ҳаммаси ортда қолди. Асосийси - вақти-вақти билан шифокор теширувидан ўтиш. Бизга берилган ёрдам учун жуда миннатдормиз. Ичимдан ҳис қилаётганларимни қандай изҳор қилишни ҳам билмайман. Дунёдаги жамики болалар саломат бўлишсин! "Сочная долина" ва жарроҳлик амалиётини ўтказган шифокорларга эса - катта раҳмат.

Фарғона вилоятидан 3 ёшли Маҳмудалиева Хандонанинг отаси:

- Мен миннатдорчилик сўзларини билмайман. Шунинг учун борича гапираман: менинг қизим "Ҳаётни биргаликда қутқарамиз!" акцияси шарофати билан соғ-саломат. Мен шу акцияни ташкиллаштирган инсонлардан жуда миннатдорман. Уларга катта раҳмат. Дунёда шундай эзгу амалларни бажарувчи кишилар кўпаяверсин. Қизим номидан ҳам раҳмат.

Тошкент вилоятидан 15 ёшли Югай Бориснинг бувиси:

- Неварам шундоқ ҳам болалигидан қийналганди. Отаси ҳалок бўлган, онаси ёлғиз қийналган. Биз бобоси билан имкон қадар унга ғамхўрлик қилардик. Албатта, бундай касалликда қаердан куч бўлсин? Мана энди операциядан кейин Боря соғаймоқда, саломатлиги мустаҳкамланмоқда, хатти-ҳаракатларида ишонч сезилмоқда. Умид қиламизки, қайта тикланиш даври тугагач, у қачонлардир юраги оғриганини унутиб ҳам юборади. Неварам учун хурсандман ва муҳтожларга соғлиқ улашган инсонларга самимий миннатдорчилигимни билдираман

 

Бухоро вилоятидан 13 ёшли Шарипов Беҳрузнинг онаси Феруза:

- Биз мутназам равишда текширувдан ўтиб турамиз. Шифокорларнинг айтишича, ҳаммаси яхши. Мўъжиза юз беришига қанчалик умид қилганимизни билганингизда эди. Ҳар сафар ўғлимни ухлашга ётқизар эканман ёки унинг қўшни болаларнинг футбол ўйнагани, кураш тушгани ва бор овози билан баҳслашишларини кўриб, иштаҳасиз ейдиган тушлигини берар эканман, ўғлим ҳам уларнинг орасида бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлардим. Унинг катта ҳаётдан четда экани, ҳаёти давомида ҳар қадами ва ҳис-туйғусини назорат қилиши кераклигини англаш аянчли эди. Энди булар ортда қолди. Мен турмуш ўртоғим билан "Сочная долина" ва шифокор-крадиологлардан, шунингдек эзгу ишга ҳиссасини қўшган шарбат харидорларидан чин дилдан миннатдормиз.

Сурхондарё вилоятидан 4 ёшли Тўраев Фахриддиннинг отаси:

- Фахриддин тузалиб, соғлом ва кучли бола бўлиб вояга етиши ҳақида бутун оиламиз билан орзу қилганмиз. Ахир ота учун ўз ўғлидан-да ортиқ мададкор борми?! Аёлим ва ўғлимнинг азобланишини кўриш жуда оғир эди. Мен - эркакман, шундай бўлса-да, жуда қийналдим. Умуман бундай акциянинг ўйлаб топилишининг ўзи - катта иш. Уларга баракалла деймиз. Ҳаттоки биргина боланинг ҳаётини сақлаб қолиш - мўъжиза ва жасорат. Бу акцияда эса 15 нафар бола омон қолди. Акция давом этса, соғлом ва хотиржам келажакка умид қилувчи болалар ҳам бўлади. Бунинг учун сизга катта раҳмат, азиз "Ҳаётни биргаликда қутқарамиз!" акцияси ташкилотчилари!

Ҳа, дарҳақиқат охирги суҳбатдошимиз ҳақ. Агар акция давом этса, саломатлик ҳамда ёруғ келажакка умид қилувчи болалар ҳам бўлади. Бу сафар 15 киши эмас, ундан анча кўп. Болаларнинг юрак уриши, оналар юзига табассум югуриши, кимларнингдир оиласидаги хотиржамликка ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин.

Сочная долина, акция, Ҳаётни биргаликда қутқарамиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид