Жамият | 12:28 / 26.05.2017
7720
5 дақиқада ўқилади

Болгарияга чартер рейслари – орзуингизни амалга оширинг

Болгария – Биз бу давлат ҳақида кекса авлод вакиллари хотираларидан биламиз, бироқ у барибир биз учун маълум бир даражада номаълум мамлакатдир. Aznur Travel компанияси бу йил ҳам Болгарияга тўғридан-тўғри чартер рейсларни ташкил қилмоқда.

Чартер рейснинг ўзи нима? Бу авиакомпания руйхатдаги одатий йўналишлардан ташқари, алоҳида танланган тўғри йўналишга қўйилган рейсдир. Чартер билан одатда қўшимча туристик тўплам ҳам қўшимча таклиф қилинади, яъни барча классдаги унча қиммат бўлмаган меҳмонхоналар, барча кўнгилхушликларнинг исталган тури ҳамда ҳар бир инсонга маъқул келадиган жуда ажойиб таомлар мужассамлангани дегани.

Рейслар 27 июнь, шунингдек, 7, 17 ва 27 июль кунлари амалга оширилади,

Aznur Travel компанияси томонидан ўтган йили ташкил этилган Болгария чартер турининг қатнашчиларидан бири, биринчи сафари ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Болгария – илк кўришдан меҳр қўйиш

Ҳар бир инсонда орзу бўлиб, уни алоҳида илиқлик билан ёдга олади. Мен учун бундай жой - Болгария. Бу ерга келишдан аввал ушбу мамлакат ҳақида ҳеч нарса билмас эдим.

Денгизни ҳаётдаги ҳамма нарсадан ҳам кўра кўпроқ яхши кўраман. У мени кўпикка айланувчи, қумга келиб урилувчи баланд тўлқинлар билан кутиб олди. Агарда тонгда денгизда сузилса, ажойиб бир нафис ифорда эканини сезиш мумкин.

12 кун давомида мен бўлган Қуёшли соҳил – Болгариядаги энг машҳур ва йирик туристик мажмуадир. У унча катта бўлмаган кўрфаз ичида жойлашган. Пляжлар сариқ қум билан қопланган, баъзи жойларда жуда ҳам гўзал қум тепаликларни учратиш мумкин.

Кўнгилхушликнинг жуда ҳам кўплаб турлари бор: аквапарклар, велосипедлар ва гидроциклларни ижарага олиш, виндсёрфинг, теннис кортлари, баскетбол ва волейбол майдончалари, яхталарда сайр қилиб, юзлаб кафелар, дўконлар, аттракционларга кириш мумкин.

Бироқ Қуёшли соҳилда узоқ ўтиришнинг имкони бўлмади. Биз атрофдаги жойларни томоша қилишга жўнаб кетдик: Елените, Авлиё Влас, Нессебр, Равду, Поморье, Черноморец, Созополь, Каваци, Приморско ва Китен, Сарафово, шунингдек, Варна ва Бургасни кўрдик. Ҳар бир жой ўзининг ноёб атмосферасига эга.

Энг кўп ёдда қолгани «Герана» этник комплекси бўлди. У Қуёшли соҳилдан 15 км. узоқликда, Стара Планина тоғи этагида жойлашган. Бизни қишлоқ урф-одатларига кўра, нон ва туз билан кутиб олишди. Бу ерда узум учун эски арава ва 1920 йилда қурилган сув тегирмонини кўриш мумкин.

Бизни кўнгилочар дастур ҳам кутиб турган экан: кичкина эшакларда сайр, миллий қўшиқлар, энг қизиғи эса – қизиб турган кўмирдаги рақслар.

Бу мўъжизавий давлатга меҳр қўймасликнинг иложи йўқ. У ерда – қудратли тўлқинлар, илиқ Қора денгиз, ажойиб кишилар, денгиз маҳсулотлари ва мева-сабзавотларга бой маҳаллий ошхона бор. Мен унга биринчи кўришданоқ меҳр қўйдим. Яна бу давлатга бораман.

Aznur Travel компанияси яна шундай имкониятни тақдим этади. Бирданига туристик тўплам турини харид қилиш мумкин, унинг ичида парвоз ҳам, яшаш ҳам, таомлар ҳам бор – бу нафақат қулай, балки тежамкор ҳамдир.

Индивидуал ёндашув – кимдир барчаси муҳайё қилинган беш юлдузли меҳмонхонани истаса, бошқа биров уч юлдузли меҳмонхонани танлайди ва кун бўйича денгиз ёки экскурсияларда бўлади. Кечалари эса - ресторанлар, кафе ёки шунчаки шаҳар ва соҳилбўйи бўйлаб сайр у ерда денгиз ҳавосидан нафас олиш ва хаёлингиз тубидаги нарсалар ҳақида ўйлашингиз мумкин.

Компания виза олишда ҳам кўмак беради.

Болгарияга Aznur Travel билан саёҳат қилинг, нархлар сизни хурсанд қилади.

Батафсил маълумот олиш учун Aznur Travel офисига мурожаат қилишингиз мумкин:

Тошкент, «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, 3-қават

Телефонлар: + 998998383636, +998998443636, +998974443636, +998974403636, +998712323636
E-mail: aznur2010@mail.ru / Facebook: fb.com/aznurtravel

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.

Мавзуга оид