Фан-техника | 21:48 / 31.05.2017
100312
1 дақиқада ўқилади

1 июндан GM Uzbekistan автомобиллари нархи ошади

"GM Uzbekistan" АЖ 1 июндан ўзи ишлаб чиқарадиган автомобиллар нархини оширишни режалаштирмоқда. Нархлар 25-30 фоизга ошиши тахмин қилинмоқда. 

31 майнинг иккинчи ярмида ушбу масала бўйича мажлис ўтказилиши белгиланганди. Унинг якунига кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг автомобиллар нархининг ошиши бўйича қарори қабул қилинади.

Аввалроқ Кун.uz 1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan"нинг барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилишини маълум қилганди. Шунингдек, компания 2017 йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид