Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби яқин кунларда Ўзбекистонга келади
БМТнинг янги котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё бўйлаб сафарлари доирасида Ўзбекистонга келади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Борий Алихонов Халқаро Пресс-клубдаги тадбир давомида шу ҳақда хабар берди.
Манбага кўра, бош котибнинг ташрифи июнь ойининг биринчи ярмига тўғри келади. Гутерриш Ўзбекистонда Орол ва Оролбўйи минтақасидаги вазият билан яқиндан танишиб, экологик объектларда бўлади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда БМТ шафелигида Орол бўйича Халқаро Конвенция ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Борий Алихоновнинг маълум қилишича, ўтган давр мобайнида Орол денгизи сатҳи 29 метрга пасайган. У ердаги 20 та эндемик балиқ туридан бирортаси қолмаган. Орол денгизининг ўрнини Оролқум эгаллаган. Вазирлар маҳкамасининг қарорига кўра, Орол муаммоси бўйича 4 миллиард 8 миллион доллар қийматидаги лойиҳа амалга оширилади.
Антониу Гутерриш 2017 йилнинг 1 январидан расман БМТ бош котиби лавозимига киришган. У бундан аввал Португалия бош вазири лавозимида ҳам фаолият юритган.
Таъкидлаш жоизки, БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун 2010 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда бўлган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025