Ўзбекистонлик талаба корейс ўқувчилари учун ўзбек тили дарслигини ёзди
Корея Республикаси маҳаллий университетлардан бири бўлмиш Ҳанкук чет тиллари университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба Дилшод Акбаров чет элликлар учун ўзбек тили дарслиги бугун нашрдан чиқарди. Китоб ўзбек тили тарихида ўзбек муаллифи томонидан ёзилган ва кореялик ўқувчилар учун мўлжалланган биринчи дарсликдир. Бу ҳақда Дилшод Акбаров “Фейсбук”даги ўз саҳифасида маълум қилган.
“Анча йиллар олдин корейс тилини биринчи маротаба ўрганаётганимда ўзим ўқиётган дарсликларни кўриб, ҳаёлимдан «Қачонлардир ўзбек тилини ҳам чет элларда ўрганишармикан? Ўзбек тилини ўргатувчи дарсликлар ҳам чоп этилармикан?», деган ўйлар ўткани ҳалигача ёдимда”, деб ёзади у.
Бугун ўзбек тили ҳамда ўзбекистоншунослик жаҳоннинг бир қанча етакчи олий ўқув юртларида, шунингдек, Москва шарқшунослик институти Марказий Осиё халқлари маданияти ва тарихи факультети, ўзбек тили кафедрасида, Америка Қўшма Штатларидаги Индиана Университети Марказий Осиё ва Урал халқлари тили ва маданияти факультетида, Италиядаги Рим чет тиллари академияси туркий тиллар тадқиқот институтида ҳамда Ҳанкук чет тиллари университети Марказий Осиё фанлари факультети Ўзбек тили кафедрасида ўргатилиб келинмоқда.
“Камина ёзган ўзбек тили дарслиги буюк ўзбек халқи тили ва маданиятини дунёга янада танитишда кичик бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддаман. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу йил Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигига 25 йил тўлди. Ушбу муносабат билан тақдим этилган ўзбек тили дарслиги ўқувчилар учун ажойиб туҳфа бўлади ҳамда икки халқ ўртасида дўстлик алоқалари янада ривожланишида ҳисса қўшади, деб ўйлайман”, деб қайд этади Дилшод Акбаров.
Мавзуга оид
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
21:43 / 22.10.2024
“Ўзимиз ўзбек тилини яхши билмаймиз” – фаоллар давлат тили мавқейи ҳақида нима дейди?
17:58 / 21.10.2024
“Тил – ҳар қандай халқ учун ўта ҳассос ва таъсирчан масала” — Шавкат Мирзиёев
12:48 / 21.10.2024