Фан-техника | 22:51 / 02.06.2017
6626
2 дақиқада ўқилади

Янгиланган Windows 10 мобил девайсларини ишдан чиқармоқда

Фото: Shannon Stapleton / Reuters

Microsoft компанияси Windows Insider дастури иштирокчилари учун Windows 10'нинг 16212 рақами остидаги тест вариантини ишга туширди, бироқ бу смартфон ва планшетлардаги тизимнинг бузилишига олиб келмоқда. MSPoweruser портали операцион тизимнинг янги версиясини ўрнатишни тавсия қилмайди. 

Манбада таъкидланишича, бу версия хато чиқарилган бўлиб, у фойдаланувчиларга мўлжалланмаган. Ҳам Slow Ring, ҳам Fast Ring фойдаланувчиларида янгиланган версияни ўрнатиш имкони бўлган. Шунингдек апдейт Windows Insider'га кириш имкони бўлмаган баъзи фойдаланувчиларда ҳам мавжуд эканлиги айтилмоқда. 

Янгиланиш тўхтовсиз юклаш циклларини юзага келтиради ва шу тариқа Windows 10'даги смартфон ва планшетларни ишдан чиқаради. Муаммони ҳал қилиш учун Windows Device Recovery Tool ёрдамида тизимни тўлиқ қайта тиклаш таклиф этилади, бу файлларнинг ўчиб кетиши ва созламаларнинг бошланғич ҳолатига келишига сабаб бўлади. Компьютерларда ҳозирча 16212 билан боғлиқ муаммолар кузатилмаган, лекин барибир уни ўрнатиш тавсия этилмайди. 

Windows Insider Program — Windows 10 операцион тизимининг янгиланган версияларини расмий тақдимотидан аввал олдиндан баҳоловчи дастур.

Мавзуга оид