Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Мессига бағишланган кўнгилочар боғ очилади
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўзига бағишланадиган тематик боғни очишга қарор қилди. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда.
Messi Experience Park деб номланувчи бу боғ Хитойда 2019 йилда пайдо бўлади. Кўнгилочар боғда 20 та аттракцион бўлади. Боғда, шунингдек, футболчининг фаолиятидаги энг яхши лаҳзаларни кўришга имкон берувчи виртуал реаллик кўзойнаклари бўлади.
"Мен ташриф буюрувчиларга уларда йўқ бўлган тажрибани бермоқчиман ва уларни спорт билан шуғулланишга илҳомлантирмоқчиман. Умид қиламанки, улар боғда бўлганларида ёнларида мен борлигимни ҳис қиладилар", деб айтган Месси.
2016/2017 йиллардаги мавсумда Месси 55 та учрашувда иштирок этиб, 56 та гол, 11 та голли узатма муаллифига айланди.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025