Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon янги смартфонлар қаторини ишлаб чиқаради
Инсайдерларнинг маълумотига кўра, Amazon девайслари Android 7.1 операцион тизимининг энг янги версиясини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек смартфонларга Google'нинг барча қадрдон дастурлари (почта, дўкон иловалари ва б.) ўрнатилади.
Тарқатилган маълумотларга ишонадиган бўлсак, янги қурилмалардан бири 5,2 дюймли дисплей, Snapdragon 435 процессори, 2 Гб оператив ва 16 Гб ички хотирага эга бўлади. Бундан ташқари, Amazon смартфони 13 мегапикселли камера билан таъминланиши айтилмоқда.
Ice линейка телефонлари ривожланаётган давлатларда сотилиши тахмин қилинмоқда. Масалан, Ҳиндистонда юқорида қайд этилган хусусиятларга эга телефон учун 6000 рупий (93 доллар атрофида) сўралади.
Эслатиб ўтамиз, Amazon компанияси 2014 йилда ўзининг илк Fire Phone смартфонини тақдим этганди.
Мавзуга оид
21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
20:44 / 07.05.2025
8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди
13:24 / 30.04.2025