Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқларда пул ўғирловчи хавфли вирус пайдо бўлди
Оммабоп ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда янги хавфли вирус пайдо бўлди. Фирибгарлар машҳур авиакомпаниялар номидан бепул авиачипталар ўйналишини уюштириб, улар фойдаланувчиларга ўтишни таклиф қилаётган ҳаволалар компьютер учун ҳам, фойдаланувчилар чўнтагига ҳам зарар етказади.
Фойдаланувчи хакерлар таклиф қилган ҳаволага ўтиб, ўзининг қурилмасини троян вирус билан зарарлайди. Фойдаланувчи сўнгра Facebook’да фойдаланувчи сифатида авторизациядан ўтиб, хакерларга ўзи ҳақидаги, жумладан тўлов воситалари ҳақидаги маълумотларни беради ҳамда вирусни ўзидаги барча контактларга юборади ва ўз саҳифасида репост амалга оширади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йўл билан олинган маълумот фирибгарларга фойдаланувчи ёки бутун бир компаниядан барча электрон маблағлар, жумладан, муҳим шахсий маълумотларни ўғирлашга етарлилик қилади.
Янги вирус бир неча кун аввал бутун дунё бўйлаб юз минглаб компьютерларни зарарлаган WannaCry вирусига қиёсланди.
Мавзуга оид
20:32 / 07.03.2025
Telegram иловасида хавфли заифлик аниқланди
21:16 / 04.02.2025
iPhone смартфонларида биринчи марта троян-вирус аниқланди
09:33 / 16.01.2025
Германияда чорва моллари орасида хавфли инфекция тарқалди. Кўплаб мамлакатлар гўшт импортини тақиқлади
18:11 / 11.12.2024