Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Яқин Шарқ давлатлари радикализмни молиялаштиришда Қатарга ишора қилишди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнот беришича, у Яқин Шарққа уюштирган сафарида Араб мамлакатлари етакчиларини радикализмни молиялаштиришга барҳам беришга чақирганида, улар Қатарга ишора қилишган.
«Менинг яқинда Яқин Шарққа ташрифимда мен радикал ғояни молиялаштириш мумкин эмаслиги ҳақида айтдим. Етакчилар Қатарга ишора қилишди!» — деб ёзган Трамп Twitter саҳифасида.
5 июнь куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА, Миср, Яман, Ливия, Мальдив ороллари ва Маврикий республикаси терроризмни қўллаб-қувватлаганини важ қилиб Қатар билан дипломатик муносабатларни узди.
Бунга эса, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Танийнинг Эрон ва Исроил билан алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлиги ҳақида баёнот бергани сабаб бўлди.
Мавзуга оид
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари
11:30 / 12.05.2025
Трамп маъмурияти Қатардан «учар сарой» олади
10:14 / 02.05.2025