Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппин ўз фуқароларига Қатарга ишлаш учун боришни тақиқлади
Филиппин ҳукумати мамлакат фуқароларига Қатарга ишлаш мақсадида боришни тақиқлаб қўйди.
CNN’нинг хабар беришича, тақиқ минтақадаги вазиятга ойдинлик киритилмагунга қадар амал қилади. Ушбу фармон яқинда ишга ёлланган ёки ватанига қайтаётган инсонларни қамраб олади.
Шу билан бирга, Филиппин ҳукумати Қатарда бўлиб турган 140 минг нафар филиппинлик ишчилар тақдиридан ташвишда. Бу хавотир араб мамлакатларнинг эҳтимолий блокадаси билан боғлиқ – шу сабабдан озиқ-овқат етишмовчилиги юзага келиши мумкин.
Аввалроқ, қатор ОАВ Қатар аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик сувини ваҳимада сотиб ола бошлагани ҳақида хабар тарқатганди. Бу қатор давлатлар билан дипалоқалар узилгани туфайли рўй берган.
Мавзуга оид
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари
18:35 / 13.05.2025
Халқаро жиноий суд ордери билан ҳибсга олинган Филиппин собиқ президенти маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди
11:30 / 12.05.2025