Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД саккиз мамлакатга янги терактлар билан таҳдид қилди
ИШИД террорчи ташкилоти қатор мамлакатларга янги терактлар билан таҳдид қилди. Бу ҳақида 8 июнь куни Бельгиянинг DH.be нашри хабар берди.
Инглиз тилида ёзилган мактубда ислом динига эътиқод қилувчилар гавжум жойлар: бозорлар, сершовқин кўчалар ва майдонлардан узоқроқ юриши тавсия қилинади, чунки "халифат аскарлари душманларни портлатиш, одамлар устига бостириш ва пичоқлашда давом этади". Таҳдидли мактуб саккиз мамлакатда яшовчи мусулмонларга қаратилган: Бельгия, Россия, Франция, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Италия.
Бельгиялик халқаро терроризм эксперти Питер ван Остайеннинг сўзларига кўра, радикалларнинг баёноти жиддий асосга эга бўлиши мумкин. Ҳозирда Бельгиянинг таҳдидлар таҳлили билан шуғулланувчи экспертлари уни ўрганишмоқда.
6 июнь куни Париждаги Notre Dame ибодатхонаси олдидаги майдонда 40 ёшли Жазоир фуқароси "Бу сенларга Сурия учун!" деганча қўлида болға билан полиция ходимига ҳужум қилган. Полициячининг ҳамкасблари жазоирликни оёғидан яралашган. Шифохонада гумондор "халифат жангариси" экани ва ИШИД томонда курашишини айтган. Франция прокуратураси унинг хатти-ҳаракатларини теракт сифатида расмийлаштирди.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025