Спорт | 17:29 / 08.06.2017
72389
1 дақиқада ўқилади

Ерда ётган футболчи тепиб ташланган. Сурхондарёдаги оммавий муштлашув видеоси

4 июнь куни Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-турида «Сурхон» жамоаси Термизда «Андижон» клубини қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Учрашув якунида жанжал келиб чиққан ва ҳакам бир вақтнинг ўзида бир йўла саккиз нафар футболчига (икки жамоадан 4 нафардан) қизил карточка кўрсатганди.

«Championat.asia» сайтининг YouTube порталидаги каналида ушбу жанжал тасвирлари видеоси жойлаштирилган. Унда мезбон жамоа футболчилари андижонликларнинг ерда ётган футболчисини тепишгани, жанжалга клуб шифокорлари ҳам аралашганини кўриш мумкин.

Қуйидаги видеода сариқ либосда «Сурхон» жамоаси футболчилари, оқ либосда «Андижон».

Эслатиб ўтамиз, 1968 йилда пайдо бўлгани айтиладиган «Сурхон» футбол клуби  узоқ вақтлик танаффусдан кейин шу йил февралида ташкил этилганди.

«Сурхон» клуби қайта ташкил этилди 

Мавзуга оид