Борис Жонсон Форс кўрфази мамлакатларини Қатар қамалини бўшаштиришга чақирди
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Қатарга қўшни давлатларни бу мамлакатга нисбатан жорий қилинган дипломатик ва иқтисодий қамални бўшаштиришга чақирди. ТАСС шу ҳақида хабар берди.
Жонсон Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абд-ур-Раҳмон Ат-Таний билан учрашганидан сўнг шундай баёнот билан чиққан.
"Мен Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайн муҳим ҳамкорга нисбатан қўллаётган қатор қатъий чораларидан хавотирдаман ва уларни Қатар қамалини бўшаштиришга чақираман. Мен барча мамлакатларни бу вазиятни деэскалация қилиш ва воситачилик йўли билан тезкор ечим топишга чақираман", - деди Жонсон.
Шу билан бирга қироллик ташқи ишлар вазири Доҳада қўшни мамлакатларнинг хавотирини инобатга олишга диққатни қаратди.
"Вазиятнинг ечимини топиш заруратидан келиб чиқиб, Қатарни қўшниларнинг хавотирига жиддий муносабатда бўлишга чақираман", - деди Жонсон.
5 июнь куни Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливия вақтинчалик ҳукумати, Мальдив ва Маврикий Республикалари Қатар билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақида эълон қилишди. Бундай қарор амирликнинг терроризм ва экстремизмни қўллаб-қувватлаши билан изоҳланди. Доҳа айбловларни инкор этиб келмоқда.
Мавзуга оид
20:17 / 12.11.2024
Ғазодаги уруш: Қатар ўртадан чиқди, лекин ҲАМАС офисини ёпмайди
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
17:35 / 16.10.2024