WeChat'да сохта аккаунтларни айлантирувчи ферма ишчилари қўлга олинди
Таиланд полицияси ҳарбийлар билан бирга Камбожа чегараси яқинида ижарага олинган уйда WeChat ижтимоий тармоғидаги аккаунтларни айлантирувчи фермани аниқлади. Motherboard шу ҳақдаги хабар билан бўлишди.
Ферма эгалари Ван Донг, Ниу Банг ва Ни Вэньцзинь рухсатсиз фаолият юритиш ва SIM-карталар контрабандасида айбланиб, қўлга олинди. Улар томонидан ижарага олинган уйда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 474 та iPhone 5S, 5C ва 4S, Таиланд операторларининг 347 200 та фойдаланилмаган SIM-картаси, шунингдек 9 та компьютер ва бошқа қурилмаларни аниқлашди ва тортиб олишди. Бу техникаларнинг барчасини оддий хона вентилятори совутиб турган бўлган.
Дастлаб полиция ходимлари қурилмалардан сохта маълумотлар марказини яратишда фойдаланилганини тахмин қилишди. Бироқ маълум бўлишича, улар Хитойнинг энг йирик WeChat ижтимоий тармоғида ботлар тармоғини бошқаришган.
Полициячиларнинг маълумотларига кўра, қандайдир хитой компанияси қонунбузарларни телефонлар билан таъминлаган ва ҳар ойда уларга 150 минг бат (250 минг рубль) тўлаган. Жамоа WeChat орқали сотилувчи онлайн-товарлар рейтингини кўтариш учун масъул бўлган.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
01:00 / 29.09.2024
Таиландда фермер девор қулаши хавфи сабаб 100 дан ортиқ тимсоҳини ўлдиришга мажбур бўлди
13:20 / 27.09.2024