Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конфедерациялар кубоги. Германия ғалаба билан бошлади
Конфедерациялар кубоги-2017 турнири гуруҳ босқичида Осиё чемпиони Австралия амалдаги жаҳон чемпиони Германияга қарши ўйнади.
В гуруҳи вакилари учрашуви Германиянинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Дастлаб Штиндль тезкор гол муаллифи бўлди, 41-дақиқада Рогич кутилмаганда ҳисобни тенглаштирди, аммо 3 дақиқа ўтиб, пенальтини аниқ амалга оширган Юлиан Дракслер немисларни танаффусга ғолиб ҳолда олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда томонлар биттадан гол уришди, Германиянинг голига Горетцка (48), австралияликлар голига эса Юрич (56) муаллифлик қилди.
Гуруҳдаги биринчи учрашув Чили ва Камерун ўртасида кечган, унда жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришганди.
Конфедерациялар кубоги
1-тур
В гуруҳи
Австралия – Германия 2:3 (1:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 5 Штиндль, 1:1 – 41 Рогич, 1:2 – 44, пенальти Дракслер, 1:3 – 48 Горетцка, 2:3 – 56 Юрич.
Австралия – Райан, Бехич, Райт, Сэйнсбери, Миллиган, Луонго (Круз, 46), Дегенек, Муй, Рогич (Тройси, 71), Лекки, Юрич.
Германия – Лено, Рюдигер, Хектор, Мустафи, Дракслер, Киммих, Руди, Горетцка, Брандт (Зюле, 63), Вагнер (Вернер, 57), Штиндль (Жан, 78).
Огоҳлантиришлар: Горетцка (55), Сэйнсбери (64).
Мавзуга оид
02:21 / 02.12.2022
ЖЧ-2022. Япония Испания устидан иродали ғалабага эришиб 1-ўрин билан 1/8 финалга чиқди, Германия яна гуруҳда қолиб кетди
02:25 / 28.11.2022
ЖЧ-2022. Испания ва Германия ўртасидаги марказий баҳсда кучлар тенг келди
16:16 / 26.03.2021
Германия миллий жамоаси ФИФАни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди
08:49 / 21.03.2019