Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек олимлари томонидан янги озонатор яратилди
Ўзбек олимлари томонидан янги озонатор мосламаси яратилди. Ушбу мосламадан ҳавони, эритмаларни озонлаш, турли объектларга озон билан ишлов беришда фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.
Янги мослама бунгача фойдаланишда бўлган муқобилларидан бир нечта афзал жиҳатлари - барқарор корон разряд олиши, разряд токини кўпайтириши, иш самарадорлиги юқорилиги билан фарқланади. Озонатор таркибига коакциал жойлаштирилган ва юқори кучланиш манбаига уланган иккита разрядли электрод киради. Ички электрод ташқи электродга нисбатан айланиш имконияти билан ясалган ва ўз юзасида ўтказувчан материалдан ясалган коронациялаш элементларига эга бўлиб, улар тиканлар ёки эластик панжалар кўринишида бажарилган. Электродлар конусларга ўтиб борадиган цилиндрлар шаклига эга.
Электрод ёки унинг қисми умумий айланиш ўқи бўйлаб силжий оладиган қилиб бажарилган. Ихтиро озонли ҳаво ва озонли кислородга эҳтиёж бўлган бир қатор соҳаларда, жумладан, биология, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноатда кенг қўлланилиши мумкин.
Ихтиро учун тегишли патент топширилди.
Мавзуга оид
11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди
10:30 / 22.03.2025
Олимлар об-ҳавони тезроқ ва аниқроқ башорат қилиш усулини ишлаб чиқди
15:11 / 27.02.2025
Олимлар 1-тур диабетни бутунлай даволаш йўлини топди
12:07 / 22.02.2025