Ўзбекистон | 22:07 / 19.06.2017
7690
1 дақиқада ўқилади

Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги делегация Тожикистонга боради

Ўзбекистон делегацияси 20 июнда Тожикистон пойтахти Душанбега ўзбек-тожик музокаралари ўтказгани ташриф буюради.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, делегацияга бош вазир ўринбосари Улуғбек Розуқулов бошчилик қилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий масалалар муҳокамаси аниқ келишувларга эришиш билан боради. Жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлик доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид