Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Украина президенти 15 май куни Туркияда ўтказиладиган музокараларга Россия томонидан ким келишини кутаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Путинни урушни чўзишда айблади.

Фото: Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский 15 май куни Туркияда ўтказиладиган учрашувда Россия томонидан ким қатнашиши тўғрисида маълумотни кутмоқда. Унинг сўзларига кўра, Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр.
Россия томонидан сўнгги бир кун ичидаги ўққа тутишлар ҳақида гапирар экан, Зеленский эҳтимолий музокараларни ёдга олди. «Бутун дунё тўғридан-тўғри музокаралар таклифи учун Путиндан оддий «ҳа» жавобини кутаётган вақтда — у Украинага зарбалар беришни давом этяпти. Бунда ҳеч қанақа ҳарбий маъно йўқ», — дейди Украина президенти Путинни урушни чўзишда айблаб.
«Мен Россиядан ким келишини кутяпман ва шунда Украина қандай қадамлар ташлаши кераклигини белгилайман. Уларнинг медиасидаги сигналлар ҳозирча ишончсиз», — дея қўшимча қилади Зеленский. У АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Туркиядаги музокаралар иштирок этиши мумкинлигини эслатиб ўтди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ўз навбатида, музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр. «Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр ва биз учрашувдан қўрқмаймиз. Эртага — Туркияда», — дейди у.
15 май, пайшанба куни Истанбулда Россия-Украина музокаралари бошланиши мумкин. Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан 14 май куни унинг формати «ҳали узил-кесил белгилаб олинмагани»ни айтди. Бу Москва ва Киев ўртасида 2022 йил баҳоридан буён илк музокаралар бўлиши керак, ўшанда томонлар урушнинг дастлабки ҳафталарида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишишга уринганди.
Мавзуга оид

02:31
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

17:14 / 14.05.2025
Эрдўған КИП ҳақида: Террор ва зўравонлик даври ниҳоясига етди

13:10 / 14.05.2025
Каллас: Путин Зеленский билан учрашишга журъат эта олмайди

09:05 / 14.05.2025