Хоразмда ўз қариндошлари томонидан “самосуд” қилинган йигит вафот этди
Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи 20 ёшли Дониёр (исм-фамилиялар ўзгартирилган) отаси Россияга кетганидан кейин анча қулоқсиз бўлиб қолди. Онасига бўйсунмай қўйди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
2016 йилда ўғирлик жинояти содир этиб, судланди. Куз кунларининг бирида уни бирга ишлайдиган йигит сўраб келганида, онаси юрагини ҳовучлаб қолди. Йигит 150 минг сўм пули йўқолганини, Дониёрдан гумон қилаётганини айтди. Она йиғлаганича турмуш ўртоғига қўнғироқ қилди. Турмуш ўртоғи билан гаплашгач эса жияни Неъматга сим қоқди.
- Илтимос, тез етиб келинглар, бир чорасини кўрмасак бўлмайди.
Аммасининг йиғлаб айтган бу сўзлари Неъматни ўйлантириб қўйди. Амакиси Рашидга қўнғироқ қилиб, унинг гапларини етказди. Иккаласи аммасиникига етиб келишди.
Рашид опасининг йиғлаб ўтирганини кўриб, унга далда бермоқчи бўлди.
- Отаси билан қўнғироқлашгандим, бир-икки кунда бораман, унгача Дониёрни боғлаб қўйинглар, бошқа чора йўқ, деди.
- Шунақа қилмасак бўлмайди шекилли, бунақада ҳаммамизни адо қилади, бу бола.
Рашид жияни билан Дониёрни ухлаб ётган жойидан турғазиб, уйнинг чала қурилган қисмига олиб ўтишди. Шу ерга қозиқ қоқиб, унга Дониёрнинг чап қўлини арқон билан боғлашди.
Кўчага чиқиб, йигитни кузатиб қўйишди. У индамай деразага кўз тикиб ётарди. Кейин уйларига қайтиб кетишди. Орадан бир ярим-икки соат вақт ўтгач, опаси Рашидга қўнғироқ қилди.
- Дониёрнинг аҳволи ёмон шекилли, ранги ғалати бўлиб кетган.
Рашид жияни билан етиб келишганида, Дониёрнинг ранги оқариб кетган, оғзидан кўпик чиқиб турганди. Юраги урмаётганди. Қўрқиб кетган Рашид отасига, унинг маслаҳати билан ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилди.
Д.Ачилов воқеа жойида нафас олишга қийналиб, жон таслим қилганди.
Р.Алимов ва Н.Салаев қонунга қарши ҳаракатлари учун суд ҳукми билан жазога тортилди.
“Фақат қонунгина инсонни жазога тортиш ҳуқуқига эга”, деб эслатади прокуратура нашри.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
10:50 / 28.10.2024