Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфантино ҳакамларга видеоёрдам ҳақидаги фикрларини билдирди
ФИФА президенти Жанни Инфантино Конфедерациялар кубоги 1-туридан ўрин олган Австралия ва Германия ўртасидаги учрашувдан сўнг мусобақада ҳакамга видеоёрдам тизими (VAR) ишлаётганлигидан мамнун эканлигини айтди. Учрашувнинг ўзи эса Германия фойдасига 2:3 хисобида якунланди.
"Мен VAR тизимидан жуда мамнунман. Биз видеоёрдамчилар ҳакамларга тўғри қарорлар қабул қилишда қандай ёрдам бераётганини кўрмоқдамиз. Тизимнинг Конфедерациялар кубогида синовдан ўтиши бизга жараёнларни ва ҳакамлар билан алоқа қилишни яхшилашда ёрдам беради. Мухлислар кўп йиллар давомида орзиқиб кутганлари юз берди. Видеоёрдам тизими бу замонавий футбол келажагидир", деб айтди Инфантино.
Мавзуга оид
20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди
21:00 / 12.03.2025
ФИФА Жаҳон Кубогини ислоҳ қилиб, иштирокчилар сонини 64 тага етказмоқчи
14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»
20:53 / 11.12.2024