Спорт | 16:15 / 22.06.2017
13511
1 дақиқада ўқилади

Хитойда жанжал келтириб чиқарган Оскар анча вақтга дисквалификация қилинди

Хитой лигаси «Шангҳай Теллэйс» ярим ҳимоячиси Оскарни 13-турда «Гуанчжоу Фули»га қарши ўйин (1:1) вақтидаги ҳодиса учун қаттиқ жазолади.

25 ёшли бразилиялик хавбек ўша ўйин вақтида рақиб футболчиларига қарата икки марта тўпни жаҳл билан тепган ва натижада оммавий муштлашув келиб чиққанди.

Маълум бўлишича, Оскар Хитой чемпионатидаги 8 ўйиндан четлатилган ва унга 5240 евро миқдорида жарима қўлланган.

Ўша можароли ўйинда ҳакам Оскарни жазоламаган, Ли Тисян («Гуанчжоу Фули») ва Фу Хуаняни («Шангҳай Теллэйс») майдондан четлатганди.

Мавзуга оид