Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung шу ҳафтада янги "тахлама" смартфонни тақдим этади
Samsung Electronics Co корпорацияси шу ҳафтада янги Galaxy Folder 2 "тахлама" смартфонини тақдим этиши ҳақида маълум қилди. Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Galaxy Folder 2 дизайни аввалги моделлардан катта фарқ қилмайди. Смартфон Android 6.0 платформасида ҳамда 8 ва 5 мегапикселли фронтал камералар билан ишлайди. Модель ташқи дисплей билан таъминланмаган, шундай экан, хабарларни текшириш ёки кирувчи қўнғироқлар ҳақида маълумот олиш учун смартфонни очишга тўғри келади. Шундай бўлса-да, ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, экран ва клавиатурадаги ҳаракатларни уйғунлаштириш имкони туфайли қурилмадан фойдаланиш анча қулай бўлади.
"Фойдаланувчи 96,6 мм'ли дисплейда сурат ёки видеони кўриб туриб, бир вақтнинг ўзида турли функцияларни фаоллаштириши мумкин", - дейилади маълумотда.
Қурилмадан ажратиш мумкин бўлган аккумулятор сиғими 1,950 мАс'ни ташкил қилади. Ишлаб чиқарувчилар кекса кишиларнинг эҳтиёжларини инобатга олиб, рингтонларни "жуда баланд товушли" қилишди.
Galaxy Folder 2 икки хил - қора ва қизил рангларда тақдим этилади. Унинг нархи - 260 доллар атрофида. Yonhap агентлигига кўра, янги смартфон Жанубий Корея дўконларида жума куниёқ пайдо бўлади.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025