Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда аёллар учун метро вагонлари синовдан ўтказилади
Хитойнинг жанубидаги Гуандун провинцияси Гуанчжоу шаҳри метрополитени маъмурияти июнь ойи охиридан фақат аёллар учун мўлжалланган метро вагонларини синовдан ўтказа бошлайди. Бу ҳақида "Синьхуа" агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, ҳар бир таркибда тиғиз соатлар - 7:30-9:30 ва 17:00-19:00 оралиғида бир вагон фақат аёллар учун хизмат қилади. Қолган вақтларда эса бу вагондан эркаклар ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. Метрополитен раҳбариятининг таъкидлашича, бу қоида мажбурий ҳисобланмайди, зеро жамоат транспорти тизимида бундай ёндашувни ёқловчи қонуний база мавжуд эмас.
Метрода фақат аёлларга мўлжалланган вагонни ишга тушириш ташаббуси сиёсий маслаҳатчилардан чиққан. Уларнинг сўзларига кўра, аёллар ўз тузилишига кўра нозикроқ бўлгани сабаб тиғиз соатларда метрода ҳаракатланиш уларга қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари, уларнинг фикрича, мазкур чора жисмоний зўравонлик ҳолатларига йўл қўйилмаслик учун хизмат қилади. Гуанчжоу шаҳри аҳолиси 14 миллион кишидан иборат.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025