Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман. "Ливерпуль" Салоҳ трансферини эълон қилди
"Ливерпуль" "Рома" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳнинг трансферини расман эълон қилди. Футболчи ўзининг янги жамоасида 11-рақам остида майдонда ҳаракат қилади.
ОАВ берган маълумотга кўра, 25 ёшли футболчи "Ливерпуль" билан 2022 йилнинг июнига қадар шартнома имзолаган ва унинг йиллик маоши эса 5,5 млн еврони ташкил қилади.
"Рома" трансфер нархи 42 млн еврони ташкил этганини ва бонуслар сабаб яна 8 млн еврога ошиши мумкинлигини маълум қилди.
"Мен бу ерда бўлишдан жуда хурсандман. Бу клуб учун нимадир ютишни жуда хоҳлайман. Бизда ажойиб жамоа ҳамда яхши ўйинчилар бор", – деди Салоҳ.
Футболчи "Рома" таркибида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У римликлар сафида 83та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 24та голли узатмага муаллифлик қилган.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
11:38 / 05.05.2025