Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги аквапаркда 5 киши ток уришдан ҳалок бўлди
Туркиянинг шимолидаги Сакарё вилоятидаги Акёзи шаҳридаги маҳаллий аквапаркда ток уришидан 5 киши: 2 нафар катта ёшли ва 17, 15 ва 12 ёшли уч ўсмир ҳалок бўлди. Бу ҳақда 23 июнда SkyNews телеканали хабар берди.
Биринчи бўлиб, сув ҳавзасига сакраган ўсмирлар жабрланган. Аквапарк эгаси – 58 ёшли эркак ва унинг 30 ёшли ўғли уларни қутқаришга уриниш вақтида ҳалок бўлишган.
Барча жабрланганлар шифохонага етказилганларида ўлик ҳолда бўлганлар. Шифокорларнинг айтишича, улар сувда ток уриш вақтида ҳалок бўлганлар.
Полиция ушбу воқеани тергов қилмоқда. Маълум қилинишича, воқеа аквапаркда токнинг кескин сакрашлари вақтида жиддий носозликлардан сақловчи махсус қурилма бўлмагани сабабли юз берган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025