Ўзбекистон | 07:57 / 26.06.2017
59860
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди (Фото)

Ўзбекистонда муборак Рамазон ҳайити кенг нишонланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20 июндаги «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бу йил ҳам ушбу улуғ айём Ўзбекистонда байрам сифатида кенг нишонланмоқда. 26 июнь куни мамлакатдаги барча жомеъ масжидларида мўмин-мусулмонлар ҳайит намозларини эмин-эркин адо этди. 

ЎзА’нинг хабар беришича, пойтахтдаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Ҳайит намози маърузасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15 июнь куни пойтахтда ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятини ҳар бир юртдошимиз чуқур ўрганиши, айниқса, жамиятда соғлом муҳитни янада мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётни, муқаддас динимиз поклигини асраш борасида билдирган фикрлари ҳар бир юртдошимиз учун ҳаётий аъмолга, эзгу вазифага айланиши шартлиги таъкидланди. 

Рамазон ҳайити арафасида – шу йил 23 июнда давлат раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинганини олим-уламолар, зиёлилар, халқимиз катта хурсандчилик билан қарши олди. Президент ғояси билан “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида ташкил этилган мазкур марказ Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуасига ёндош ҳудудда барпо этилади. 

Мавзуга оид