Андижон вилоятида судлар фаолияти юзасидан танқидий очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда
Андижон вилояти Улуғнор, Бўз ҳамда Шаҳрихон туман ҳокимликларида мазкур туманларнинг фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июндаги судьялар билан учрашувидаги маърузасини аҳолига етказиш юзасидан йиғилишлар ўтказилди.
Йиғилишда Андижон вилоят иқтисодий судининг раиси А.Шукуруллаев, Андижон вилоят иқтисодий суди судьяси Д.Касимов, фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро суди раиси в.б. С.Юлчиева, Бўз туманлараро иқтисодий суди раиси в.б. У.Сайдахмедов ва жиноят ишлари бўйича Улуғнор, Бўз Шаҳрихон туман суди судьялари қатнашди.
Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига асосан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида вилоятнинг 6 та туманида, яъни Андижон, Асака, Бўз, Избоскан, Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманлараро иқтисодий судлари ташкил этилди.
Мазкур йиғилишда Андижон вилоят иқтисодий судининг раиси А.Шукуруллаев сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг судьялар корпуси билан бевосита тарихий учрашуви бўлиб ўтганлигини унда бошқа соҳалар каби одил судловни амалга оширувчи тизим ҳам кечаги кун билан яшаб бўлмаслигини, ишимизга теран кўз билан назар солишлигмизни, фаолиятимизни қайтадан танқидий кўриб чиқишни, холислик ва шаффофликни таъминлашни давр тақозо этаётганлигини, лекин суд соҳасидаги бугунги аҳвол, иш фаолияти мутлақо талабга жавоб бермаслигини таъкидлади.
“Бугунги кунда биз судьялар шу ватан, шу халқ равнақи ва иқболи учун масъулият ва виждонан, ҳар бир қилган қароримизни адолатли ва қонуний қабул қилишимиз лозим”, - дея таъкидлади Бўз туманлараро суди раиси в.б. У.Сайдахмедов.
Эндиликда Андижон вилоятида ҳар бир судья томонидан мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта очиқ мулоқотлар ташкил этилади.
Бундан кейин вилоят судьялари фаолиятига, биринчи навбатда, аҳолидан тушаётган шикоятлар сони, уларнинг халқ билан мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни қандай ҳал қилаётганига қараб баҳо берилиши, бундан буён судьяларга халқнинг ўзи баҳо беришини, ҳар қайси судьяни кейинги муддатга тайинлаш масаласини кўришда уларнинг охирги иш жойидаги фаолиятини синчиклаб ўрганишга алоҳида эътибор қаратилишини, айниқса, ҳар бир судья фаолият олиб борган ҳудудда яшаётган аҳолининг, хусусан, судга иши тушган одамлар, кенг жамоатчиликнинг фикри албатта ҳисобга олинади.
Шунингдек, йиғилишда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан судьяларга саволлар беришди ва жавоб олишди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024