Фёдор Емельяненко охирги жангидан кейин уч ойга мусобақалардан четлатилди
Россиялик яккакураш жангчиси Фёдор Емельяненко Bellator 180 мусобақасида америкалик Мэтт Митрионга қарши ўтказган жангидан кейин Нью-Йорк спорт комиссияси томондан тиббий кўрсаткичларга асосан уч ойга мусобақалардан четлатилди, деб хабар бермоқда "Р-Спорт" нашри.
Allboxing маълумотларига кўра, Митрионга техник нокаут билан ютқазган россиялик 90 кундан кейин такроран тиббий кўрикдан ўтиши керак. Митрион ҳам 30 кунга четлатилди. Бундан ташқари, енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпион Майкл Чендлер ҳам такрорий кўриккача 30 кунга четлатилди. У ўтказган жанг унинг оёғи синганига шубҳа билан тўхтатилганди, бироқ кейинроқ жароҳат унча хавфли эмаслиги аниқланган.
Мусобақада иштирок этган қолган жангчилар ҳам 30 кунга четлатилганлар.
Митрион 24 июнда Нью-Йоркда ўтган мусобақада Емельяненкони жангнинг 2-дақиқасидаёқ нокаутга учратган. Кейинроқ Емельяненко фаолиятини давом эттиришини айтган. Бу жанг у учун спортга қайтгандан кейин учинчиси бўлди. 2015 йилда россиялик уч йиллик танаффусдан кейин фаолиятини давом эттиришини эълон қилганди. "Сўнгги император" аралаш яккакураш бўйича 41 та жанг ўтказиб, 36 тасида зафар қучган, 5 тасида мағлубиятга учраган.
Мавзуга оид
10:40 / 27.01.2019
Фёдор Емельяненко Bellator гран-приси финалида нокаутга учради. Жанг 35 сонияда тугади
14:31 / 25.01.2019
Емельяненко Макгрегорга маслаҳат берди
11:39 / 25.01.2019
Емельяненко Нурмагомедовнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирди
08:56 / 24.01.2019