Фёдор Емельяненко: фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаяпман
Аралаш йўналиш (ММА) бўйича россиялик жангчи Фёдор Емельяненко Bellator Гран-приси чемпиони камари учун америкалик Райан Бэйдер билан баҳсдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин экани ҳақида изоҳ берди. Бу ҳақда Sport24 хабар қилмоқда.
Спортчи ММА’дан кетишига нима сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.
«Бу ҳақда фақат жангдан кейин гапириш мумкин. Кўрамиз. Албатта, бу ҳақда ўйлаяпман. Гап мен жанг қилишни хоҳламаслигимда эмас. Лекин ёшим анча катта бўлиб қолгани сезилмоқда. Кўрамиз», - дея хулоса қилган Емельяненко.
Россияликнинг америкалик спортчи билан учрашуви 27 январга ўтар тунда Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. У Bellator 214 мусобақасининг асосий воқеасига айланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовнинг отаси ўғли учун уч нафар рақиб топганди.
Мавзуга оид
11:15 / 19.01.2024
Қозоғистонда таниқли ММА жангчиси отиб кетилди
16:47 / 08.01.2023
Ҳабиб Нурмагомедов ММАдан бутунлай кетди
01:34 / 03.11.2020
«Бундай қўллаб-қувватлашни ҳатто АҚШда ҳам топиш қийин» – Хавьер Мендес Ўзбекистондаги MMA ҳақида
16:12 / 14.08.2020